Флик «Барселона» билан шартномасини узайтирди — манба
Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
“Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик Каталония клуби билан амалдаги шартномасини 2028-йилга қадар узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, германиялик мутахассис клуб билан келишувга эришган, бироқ расмий эълонни президентлик сайловлари якунлангунига қадар кечиктиришни афзал кўрган.
Фликнинг асосий мақсади — ўзи тарбиялаётган ёш авлод билан биргаликда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона” Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. 28-турдан сўнг каталонияликлар 70 очко жамғарган ҳолда, Мадриднинг “Реал” клубини 4 очкога ортда қолдирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист