Флик: «Ҳафсаламыз пир бўлди»
«Барселона» бош мураббийи ЙЧЛ чорак финалидаги муваффақиятсизликдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг Чемпионлар Лигаси чорак финалида мусобақани тарк этгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Икки ўйин натижасига кўра «кўк-анорранглилар» Мадриднинг «Атлетико» клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
«Ҳафсаламыз пир бўлди. Жамоа ҳатто бир киши кам бўлиб қолган вазиятда ҳам фантастик ўйин кўрсатди. Бироз омадимиз келмади, лекин биз буни тан олишимиз керак.
Менимча, биринчи бўлимда бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо гол ўтказиб юбордик. Футбол шунқа, биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз лозим. Жамоа бор кучини берди, бироқ якунда бизга бироз куч етишмади», — деди Флик.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида «Барселона» яримфиналга қадар етиб борган эди.
Насрулло Каримов
Журналист