locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фламенго» Винисиус Жуниорни ортга қайтармоқчи — манба

Бразилиялик вингернинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг «Фламенго» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси вингери ва ўз тарбияланувчиси Винисиус Жуниорни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Бразилия клуби 25 ёшли футболчига «Реал» ёки Саудия Арабистони жамоалари таклиф қилаётган молиявий шартларни бера олмаслигини яхши тушунади. Бироқ «Фламенго» бу борада «рақамлар билан эмас, балки ҳис-туйғулар билан» рақобатлашмоқчи.

Рио-де-Жанейро клуби Винисиуснинг жамоага бўлган боғлиқлиги ва садоқатига урғу бермоқда ҳамда уни клубга «мутлақ кумир» сифатида қайтишга кўндирмоқчи.

Таъкидланишича, фаолиятнинг маълум босқичларида бундай «маънавий омиллар» кўпчилик ўйлагандан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, «Реал Мадрид» бу масалада қатъий позицияни эгаллаган — клуб Винисиус билан шартномани унинг муддати якунланишига бир йил қолгунга қадар узайтириш ниятида.

«Қаймоқранглилар» ҳужумчининг текинга (эркин агент сифатида) кетиш вариантини ҳеч қандай ҳолатда кўриб чиқмаяпти.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг