locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Flamengo» мухлислари бўлган автобус ағдарилиб кетди

Ҳодиса оқибатида 16 киши тан жароҳати олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Flamengo» мухлислари бўлган автобус ағдарилиб кетди
ФОТО: Getty Images

Буэнос-Айресга қараб ҳаракатланаётган «Flamengo» мухлислари бўлган автобус Барра-Манса шаҳри яқинидаги шосседа ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 16 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва федерал йўл полицияси ходимлари етиб келган.

«Flamengo» клуби расмий баёнотида шундай дейилади:

«Буэнос-Айресга йўл олаётган мухлисларимиз автобуси билан боғлиқ ҳодисадан хабар топдик. Клуб Барра-Манса мэри Луис Фурлани билан боғланди, у дарҳол жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун шаҳар касалхонасини тақдим этди.

Шунингдек, биз ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан алоқадамиз ва барча зарур чораларни назорат остига олдик. Воқеани диққат билан кузатиб бормоқдамиз».

Маълумот учун, автобус Буэнос-Айресга кетаётган бўлиб, 30 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтадиган Либертадорес кубоги ярим финалидан ўрин олган «Flamengo» — «Rasing» учрашуви учун йўлга чиққан эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг