locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Фламенго” Фирминьони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Фламенго” Фирминьони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Бразилиянинг “Фламенго” клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Клуб ўз сафига Роберто Фирминьони қўшиб олиши мумкин.

Fichajes хабарига кўра, Фирминьо “Ал-Аҳли”ни тарк этиши мумкин. Футболчининг саудияликлар билан битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аммо клубдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ҳужумчи тарк этиши ва Бразилияга қайтиши мумкин.

33 ёшли ҳужумчи яқинда “Ал-Аҳли” билан Элит ОЧЛ ғолибига айланди. Жорий мавсумда у Саудия клубида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг