Фирминонинг янги клуби номи маълум бўлди
Фото: Getty Images
Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби бразилиялик ҳужумчиси Роберто Фирминьо фаолиятини Қатарда давом эттиради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи "Ас-Садд"га ўтмоқда. Ҳужумчи Осиё Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг "Ал-Аҳли"ни тарк этишга қарор қилган ва Қатар клуби билан шартнома имзолаган.
Фирминьо 2023 йилдан буён "Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бу вақт ичида ҳужумчи барча турнирларда 65 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 17 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.