locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фиорентина» Пиоли билан хайрлашмоқчи

Флоренция клуби турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Фиорентина» Пиоли билан хайрлашмоқчи
ФОТО: Getty images

“Фиорентина” раҳбарияти бош мураббийи Стефано Пиоли яқин соатларда хайрлашиши мумкин.

Флоренция клуби ўз майдонида “Лечче”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, яна бир мағлубиятни қайд этди.

Натижада жамоа 10 турдан сўнг жамоа А Серия жадвалида 4 очко билан сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди ва ҳалигача бирор ғалаба қозонмаган.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, Пиоли ишдан бўшатилишга яқин турибди ва унинг истеъфоси яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Агар Пиоли лавозимидан кетса, “Фиорентина” бош мураббийи лавозимига эҳтимолий номзодлар орасида Тьяго Мотта, Даниэле Де Росси ва бошқа машҳур мутахассислар бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг