Финалиссима Осиё қитъасида бўлиб ўтиши мумкин
Ўйин Қатарда бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Европа чемпиони Испания ва Америка Кубоги соҳиби Аргентина терма жамоалари иштирокидаги Финалиссима Осиё қитъасида бўлиб ўтиши мумкин.
Marca хабар беришича, учрашув 28 март куни Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Манбага кўра, FIFA ушбу ўйинни Доҳадаги “Лусаил” стадионида ташкил этмоқчи. Шунингдек, номзодлар қарорида Майами ҳамда Ар-Риёдаги стадионлар ҳам бўлган, аммо Қатар вариантини кўпчилик мақуллагани айтилмоқда.
Охирги Финалиссима 2022 йилнинг июнь ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда Аргентина терма жамоаси Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист