locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Финалиссима: Испания — Аргентина тўқнашуви қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Финалиссима - 2026 мусобақаси март ойида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Финалиссима: Испания — Аргентина тўқнашуви қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty images

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) раҳбари Рафаэль Лузанбнинг маълум қилишича, Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келадиган Финалиссима - 2026 мусобақаси март ойида бўлиб ўтади.

"Финалиссима деб номланган бу орзу март ойида амалга ошади. Биз масалани УEФА билан келишишга яқинмиз ва расмий тасдиқни кутмоқдамиз," — дея Лузанбнинг сўзларини келтиради El Chiringuito ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.

Финалиссима - сўнгги Европа чемпионати ва Америка кубоги ғолиблари тўқнаш келадиган бир ўйиндан иборат турнир.

Кубокнинг амалдаги ва ягона ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади - 2022 йилда Лионель Скалони жамоаси Италияни мағлуб этган (3:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг