«Финалисcима-2026» қолдирилди — El Chiringuito
Ушбу баҳс 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши керак эди.
ФОТО: Getty Images
2026 йил 27 март куни Қатар пойтахти Дохадаги «Лусайл» стадионида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган «Финалисcима-2026» учрашуви бекор қилинди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мазкур қарор Яқин Шарқдаги вазият сабабли қабул қилинган ва бу борадаги расмий баёнот яқин соатларда эълон қилиниш кутилмоқда.
Аввалроқ, Қатар футбол ассотсияцияси (QFA) мамлакатдаги барча футбол мусобақалари номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ва Америка Кубоги ғолиби сифатида, Испания терма жамоаси эса амалдаги Европа чемпиони сифатида майдонга тушиши керак эди.
Насрулло Каримов
Журналист