locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Финалга марҳабо! Ўзбекистон U17 Шимолий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Саудия Арабистони давлатида 17 ёшли футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ярим финал доирасида Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шимолий Корея U17 терма жамоаси билан куч синашди. 31 дақиқада Садриддин Ҳасанов ҳисобни очди. 41-дақиқада корейслар футболчиси Канг Мёнг Бом майдондан четлатилди. Белгиланган пенальтидан эса терма жамоамиз вакили фойдалана олмади. Жамшидбек Рустамов 62 дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Абубакир Шукуруллаев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, терма жамоамизнинг йирик ҳисобда ғалабасини таъминлади.

Ушбу йирик ғалабадан кейин ҳамюртларимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон 3:0 КХДР

Голлар: Садриддин Ҳасанов 31’, Жамшидбек Рустамов 62’, Абубакир Шукуруллаев 65’

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг