locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Филипе Луис “Монако” тарихида ноёб рекорд ўрнатди

“Монако” тарихида аввал ҳеч бир мураббий барча мусобақалар ҳисобида фаолиятини кетма-кет бешта ғалаба билан бошламаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Монако” бош мураббийи Филипе Луис клуб тарихида янги рекорд ўрнатди. Бразилиялик мутахассис Франция чемпионатининг 3-турида ПСЖ устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоа бошқарувидаги дастлабки беш учрашувининг барчасида зафар қучган илк мураббийга айланди.

Actu Foot Stats маълумотига кўра, “Монако” тарихида аввал ҳеч бир мураббий барча мусобақалар ҳисобида фаолиятини кетма-кет бешта ғалаба билан бошламаган.

Филипе Луис қўл остида моноколиклар Лига 1да учта ғалабани қўлга киритган, шунингдек, Конференциялар лигаси саралашидаги икки учрашувда ҳам рақибларини мағлуб этган.

Маълумот учун, “Монако” навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни Лига 1 доирасида сафарда “Страсбур”га қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг