locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Филипе Луис «Монако» бош мураббийига айланади

Луис март ойи бошида «Фламенго»даги лавозимини тарк этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Филипе Луис «Монако» бош мураббийига айланади
ФОТО: Getty images

Бразилиялик мураббий Филипе Луис тез орада «Монако»ни бошқаради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг эксклюзив ҳисоботига кўра, монегасклар 40 ёшли мутахассис билан келишувга эришган.

Лига 1 вакили «Фламенго»нинг собиқ устози учун курашда бир қатор бошқа даъвогарлардан устун келди.

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси «қизил-оқлар» билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартномани имзолашга рози бўлди.

Филипе Луис март ойи бошида «Фламенго»даги лавозимини тарк этган эди. Маълумотларга кўра, ушбу кетишга мураббийнинг «Челси» билан яширин музокаралар олиб боргани сабаб бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг