Филипе Луис «Монако» бош мураббийи этиб тайинланди
Мураббий билан икки йиллик битим имзоланди.
ФОТО: Getty images
«Монако» клуби Филипе Луиснинг бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди.
40 ёшли бразилиялик мутахассис Лига 1 клуби билан икки йиллик — 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Луис бу лавозимда мавсум якунида клубдан бўшатилган Себастьян Поконьолини алмаштирди.
Маълумот учун, шу йилнинг март ойигача Филипе Луис «Фламенго» клубини бошқариб келаётган эди ва у ерда Бразилия чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Либертадорес Кубогида ғолибликни қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист