Фил Фоден шартнома масаласи ҳал бўлмаса, «Манчестер Сити»ни тарк этишга тайёр
«Манчестер Сити» ҳужумкор яримҳимоячиси Фил Фоден, агар 2027 йилнинг ёзида якунланадиган шартномаси билан боғлиқ вазият яқин ойларда ижобий ҳал этилмаса, жамоадан кетишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи «шаҳарликлар» сафида ўзига берилаётган ўйин амалиёти миқдоридан қониқмаяпти. Фоден, агар клуб билан келишувга эришилмаса, Англиядан бутунлай кетиб, фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, «Манчестер Сити» раҳбарияти тарбияланувчисининг жамоани тарк этишини истамаётгани қайд этилган.
Жорий мавсумда Фоден барча турнирлар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.