ФИФА ЖЧ учун мукофот пулларини эълон қилди: Ўзбекистон қанча ишлаб олиши мумкин?
7 декабрь куни FIFA Жаҳон Чемпионати доирасида рекорд даражадаги 727 миллион доллар миқдоридаги молиявий маблағ тақсимланишини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мукофот пулларини аввалги турнирга нисбатан қарийб 50 фоизга ошмоқда. Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган турнир учун ажратилган маблағнинг энг катта қисми 655 миллион доллар 48 та иштирокчи терма жамоага уларнинг натижаларига қараб тўланади. Жаҳон чемпиони 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади.
Гуруҳ босқичидан чиқа олмаган 16 та терма жамоа 9 миллион доллардан мукофот олади. Бундан ташқари, турнирга йўл олган ҳар бир давлат терма жамоаси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун қўшимча 1,5 миллион доллар билан таъминланади.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси энг камида 10,5 миллион долларни қўлга киритади. Агар Ўзбекистон гуруҳ босқичидан чидаган бўлса, бу пуллар кўпаяди.