locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA ЖЧ-2026 ўйинлари учун қанча чипта сотилганини маълум қилди

Бу галги мундиал 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA ЖЧ-2026 ўйинлари учун қанча чипта сотилганини маълум қилди
ФОТО: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига бир миллиондан ортиқ чипта сотилди. Мусобақани 212 та мамлакат ва ҳудуддан келган мухлислар томоша қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда FIFA расмий сайтида хабар берилди.

Бу галги мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтишида хабарингиз бор. Турнирда 48 та жамоа иштирок этади. Улар 12 та гуруҳга, ҳар бирида 4 тадан жамоа бўлган ҳолда тақсимланади.

Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, энг яхши саккизта учинчи ўрин эгалари плей-офф босқичига йўл олади. 2026 йилги мундиалда янги босқич — 1/16 финал ҳам жорий этилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг