FIFA ЖЧ-2026 афишасини Роналду сабаб ўзгартирди
Бу галги мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
FIFA матбуот хизмати 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бағишланган янги постерни тақдим этди ва унда Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду ҳам акс эттирилди.
Аввалроқ FIFA Португалия терма жамоасини Бруну Фернандеш орқали тасвирлаган постерни эълон қилганди. Унда Роналду бўлмагани мухлислар норозилигига сабаб бўлди — улар FIFAни кескин танқид қила бошлашган. Шундан сўнг ташкилот мазкур постерни ўчириб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ёз фаслида ўтказилади.
Насрулло Каримов
Журналист