locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА жаҳон чемпионатида футболчилар иштироки учун уларнинг клубларига жами 355 млн доллар тўлайди

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА жаҳон чемпионатида футболчилар иштироки учун уларнинг клубларига жами 355 млн доллар тўлайди
ФОТО: Getty images

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши ва финал босқичи учрашувларида футболчилар иштирок этгани учун клубларга жами 355 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Илк бор жаҳон чемпионатининг фақат финал босқичига эмас, балки саралаш ўйинларига ҳам футболчиларини юборадиган клублар ҳам товон пули олади. Қатарда ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати якунларига кўра, 209 миллион доллар ФИФАнинг 6 конфедерациясидаги 51 ассоциацияга қарашли 440 клуб орасида тақсимланган эди.

ФИФАнинг клублар учун имтиёз дастури 2023 йилда ФИФА ва Европа клублар ассоциацияси (ECA) ўртасида имзоланган янгиланган ҳамкорлик меморандумининг бир қисми ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 11 июндан 19 июлгача ўтказилади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг