ФИФА жаҳон чемпионати чипталарини сотишни бошлади
ФИФА келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати чипталарини сотишни бошлади.
ФИФА расмий сайтининг маълум қилишича, илк чипта харидорлари лотерея орқали танлаб олинган даъвогарлардан бўлади. Лотерея ғолиблари электрон почта орқали аллақачон ёки яқин вақтда хабардор қилинади.
Гуруҳ босқичи баҳсларида энг қиммат чипталар (АҚШ миллий жамоаси иштирокидаги ўйинлардан ташқари) Инглвуд, Сан-Франциско ва Нью-Жерсидаги стадионларда сотилиши белгиланган.
1-категория: 410 — 620 доллар;
2-категория: 310 — 465 доллар;
3-категория: 140 — 215 доллар;
4-категория: 60 — 105 доллар.
Жаҳон чемпионати финали Ню-Жерсида бўлиб ўтади ва чипталар нархи қуйидагича кўринишда:
1-категория: 6730 доллар;
2-категория: 4210 доллар;
3-категория: 2790 доллар;
4-категория: 2030 доллар.
Жаҳон чемпионати финали учун энг қиммат чипталар 6000 доллардан қимматроқ бўлади.
Шу билан бирга, турнирда динамик нарх белгилаш тизими қўлланиши сабабли чипталар нархи ўзгариши мумкин.