ФИФА янги рейтингни эълон қилди: Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди
Шунингдек, Ўзбекистон МТЖ Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этди.
Фото: ЎФА
Бугун, 11 июнь куни FIFA Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан сўнг, миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 50-поғонадан жой олди.
Шунингдек, Ўзбекистон МТЖ Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этди. Ундан юқорида эса Япония (18), Эрон (20), Жанубий Корея (25), Австралия (27) терма жамоалари жой олган.
Ҳозирги FIFA рейтингида амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринни Европа чемпиони Испания эгаллаган бўлса, Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси кучли учликни якунлаб турибди.