locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA ва IFAB Винисиус билан боғлиқ воқеадан сўнг янги қоида бўйича келишиб олди

Энди футболчилар мулоқот чоғида оғизларини ёполмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA ва Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ирқчиликка қарши кураш доирасида янги тартиб — «Винисиус қонуни»ни жорий этишга келишиб олди. Бу ҳақда нуфузли AS нашри хабар бермоқда.

28 февраль, шанба куни бўлиб ўтган IFAB ассамблеясида футболчиларга рақиб билан мулоқот чоғида оғизларини ҳар қандай нарса, жумладан, футболка ёки қўл билан ёпишни тақиқлаш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу ташаббус шу ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин расман тасдиқланади.

Мазкур қатъий чоранинг кўрилишига яқинда Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» ва «Реал» учрашувида юз берган жанжал туртки бўлди. Ўйин давомида «Бенфика» ҳужумчиси Жанлука Престианни ва мадридликлар вингери Винисиус Жуниор ўртасида низо келиб чиққан.

Престианни бразилиялик футболчига юзланиб, оғизни футболкаси билан ёпган ҳолда гапирган. Учрашувдан сўнг Престианни Винисиусни ирқий камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Янги қоидадан кўзланган асосий мақсад — майдондаги ҳақоратлар ва ирқчилик ҳолатларини яширишга йўл қўймасликдир. Оғизнинг ёпиқ бўлиши ҳакамлар ва видеокамераларга футболчиларнинг нимадир деганини аниқлашга халат қиляпти. «Винисиус қонуни» эса футболчиларни ўз сўзлари учун масъулиятли бўлишга мажбур қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг