FIFA тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финали олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманига пуллик чипталар сотади
FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали олдидан ўтказиладиган расмий матбуот анжуманига илк бор мухлисларни ҳам пуллик асосда киритишга қарор қилди.
ESPN хабарга кўра, тадбир Fanatics Fest доирасида Нью-Йоркдаги Javits Centerда бўлиб ўтади. Мухлислар матбуот анжуманида иштирок этиш учун 80 АҚШ долларидан бошланувчи чипта харид қилиши мумкин.
Матбуот анжуманида Жаҳон чемпионати финалчилари, бош мураббийлар ҳамда FIFA президенти Жанни Инфантино иштирок этади. Бундан ташқари, тадбир давомида мухлислар айрим футбол юлдузлари билан суратга тушиш ёки дастхат олиш учун қўшимча ҳақ тўлашлари ҳам мумкин.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали 19-июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги "MetLife Stadium" аренасида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.