FIFA Series: Ўзбекистон терма жамоаси Габонни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади
Тошкентда FIFA Series 2026 халқаро футбол турнири бошланди. Ўзбекистон миллий жамоаси 1-турда Африка қитъаси вакили Габон билан ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
6-дақиқадаёқ меҳмонлар Аверлант голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ, Фабио Каннаваро шогирдлари ўйинда бурилиш ясаб, Элдор Шомуродов (14-дақиқа), Жаҳонгир Ўрозов (59) ва Алишер Одилов (90+4) голлари эвазига иродали ғалабани қўлга киритди.
Ўзбекистон - Габон 3:1
Голлар: Тедди Аверлант 6 (0:1), Элдор Шомуродов 13 (1:1), Жаҳонгир Ўрозов 59 (2:1), Алишер Одилов 90+4 (3:1)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов (Беҳруз Каримов, 76), Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров (Умарали Раҳмоналиев, 90+2), Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 76), Азиз Ғаниев (Достон Ҳамдамов, 76), Остон Ўрунов (Алишер Одилов, 76), Шерзод Насруллаев (Фарруҳ Сайфиев, 90+2), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 88), Умар Эшмуродов, Жаҳонгир Ўрозов.