locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Саудия Арабистонидаги халқаро мусобақани кечиктирди

Ташкилотчилар мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ва мусобақани ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб шундай қарорга келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган FIFAe Finals 2026 турнирини номаълум муддатга кечиктирди. Ташкилотчилар мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ва мусобақани ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб шундай қарорга келган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, FIFA ва Саудия Арабистони киберспорт федерацияси мусобақани белгиланган саналarda ўтказмасликка келишган. Турнир дастлаб 16–25-октябрь кунлари Жидда шаҳрида ташкил этилиши керак эди. Бироқ минтақа­даги сўнгги ҳодисалар тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатган.

Хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб Япония ва Бразилия ҳам ўз киберспорт жамоаларини мусобақадан қайтариб олган. Ташкилотчилар иштирокчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда турнирни бошқа муддатда ўтказишга қарор қилган.

Маълумот учун, FIFAe Finals — FIFA томонидан ташкил этиладиган халқаро футбол киберспорти мусобақаси ҳисобланади. Унда турли мамлакатлардан келган иштирокчилар виртуал футбол бўйича беллашади. Ҳозирча турнирнинг янги санаси расман эълон қилинмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг