locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA расмий сайти: \"Асилбек Алиев Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири бўлди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

FIFA расмий сайтида 2025-йилги U-17 Осиё кубогида жамоаси сафида ёрқин ўйин намойиш этган ёш футболчилар қаторида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси ва турнирнинг энг яхши тўпурари Асилбек Алиев ҳам эътироф этилди.

“2025-йилги Осиё кубоги нафақат минтақавий мусобақа, балки Осиё футболининг келажакдаги юлдузларини кашф қилиш учун ажойиб майдон бўлиб хизмат қилди.

Ёш футболчилар мусобақада ўз жамоаларининг муваффақиятли натижага эришиши ва FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши йўлида ўзларини барча жиҳатдан намоён эта олдилар.

Асилбек Алиев (Ўзбекистон): "Ушбу ёш иқтидор Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири бўлиб, ҳужум чизиғини ишонч ва совуққонлик билан бошқарди. Мусобақанинг дастлабки тўрт учрашувида у бешта гол урди ҳамда ажойиб ҳужумчилик маҳорати билан ажралиб турди. Алиев якунда мусобақа тўпурари, шунингдек, Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида катта эътирофга сазовор бўлди”,- дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг