locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоасини эътироф этди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
FIFA расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоасини эътироф этди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида тарихий натижа қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди. FIFA расмий сайти жамоамизнинг ушбу муваффақияти ҳақида мақола эълон қилди

Ўзбекистон 9 нафар футболчи билан Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё кубогида зафар қучди. Қизиқ жиҳати шундаки, Жамоа таркибидаги ҳужумчи Нурбек Сарсенбаев ва ҳимоячи Миразиз Абдукаримов биринчи бўлим охирида майдондан четлатилганига қарамай, иккала гол ҳам айнан шундан сўнг киритилди.

Турнир давомида аъло даражада ўйнаган Исломбек Исмоилов бошчилигидаги жамоа Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Муҳаммад Ҳақимов пенальти орқали ҳисобни очди, 70-дақиқада эса қанот ҳужумчиси Садриддин Ҳасанов чиройли ҳаракатлари эвазига ғалабани мустаҳкамлади. Ҳасанов бу турнирда кўрсатган юқори савияли ўйини учун мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

Ўзбекистон сўнгги саккизта қитъа турнирининг еттитасида камида чорак финалгача етиб борган ва 2023-йилда Индонезияда ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам шу босқичгача етиб келиб, яхши таассурот қолдирганди, — дейилади FIFA хабардасида.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг