locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA расмий саҳифаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини эътироф этди

Натижалар кўнгилдагидек бўлмаса-да, “Оқ бўрилар” учун ижобий жиҳатлар ҳам топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA расмий саҳифаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини эътироф этди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида мусобақа доирасидаги дебют ўйинларини ўтказди. FIFA расмий сайти Осиё жамоалари қаторида миллий жамоамизнинг мундиалдаги тарихий иштироки ҳақида тўхталиб ўтди.

Жаҳон чемпионати дебютантларидан бири бўлган Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этди. Натижалар кўнгилдагидек бўлмаса-да, “Оқ бўрилар” учун ижобий жиҳатлар ҳам топилди. Масалан, Аббосбек Файзуллаев Колумбияга қарши ўйинда жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги илк голини киритиб, ўз номини Ўзбекистон футбол тарихига ёзиб қўйди. Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган ажойиб зарбаси эса “Hyundai” томонидан тақдим этиладиган “Турнирнинг гуруҳ босқичидаги энг яхши голи” совринини қўлга киритди.

Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақа давомида ўзларининг техникага асосланган, меҳнаткаш услубига содиқ қолишди. Гарчи бу ҳолат ўйинлар ўтгани сари уларнинг бироз тўлиқиб қолишига сабаб бўлган бўлса-да, 18 ёшли Бехруз Каримов сингари футболчилар энди жаҳон даражасида рақобат қилиш учун нималар зарурлигини билиб олишди ва тўрт йилдан сўнг бу илк қадамларни янада мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қилишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг