locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2026 иштирокчиси Жейден Адамснинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Жанубий африкалик 11-июль куни ҳаётдан кўз юмганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоаси ва "Мамелоди Сандаунс" клуби ярим ҳимоячиси Жейден Адамснинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди. 11-июль куни 25 ёшли футболчининг ҳаётдан кўз юмгани маълум бўлди. Ўлим сабаблари ҳозирча ошкор қилинмаган.

— "ЖАР терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жейден Адамс ўз мамлакати Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштирокидан атиги бир неча ҳафта ўтиб вафот этгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Чуқур ҳамдардлик билдираман. FIFA ва бутун футбол ҳамжамияти ушбу оғир дамларда унинг оиласи, дўстлари ва жамоадошлари билан бирга. ЖАР терма жамоаси ва 'Мамелоди Сандаунс' клуби юлдузининг ўрни сезиларли даражада билинади. У тинчликда ором олсин", — деб ёзди Инфантино ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан буён АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг финал учрашуви 19-июль куни Американинг Ист-Ратерфорд шаҳрида ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг