locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА президенти Жанни Инфантино ва спортимиз раҳбарияти Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА президенти Жанни Инфантино ва спортимиз раҳбарияти Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Фото: ЎФА

Жанни Инфантино бошчилигидаги ФИФА делегацияси Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бошқа расмийлар ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрида барпо этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.

2022 йил 9 ноябрда қурилиши бошланган Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммаллиги, энергия тежамкорлиги ҳамда энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

100 гектардан ортиқ майдонда қад ростлаган мазкур мажмуа ўз ичида бир нечта спорт турлари учун мўлжалланган замонавий иншоотларни бирлаштиради. Улар кўп функцияли бўлиб, турли спорт турлари бўйича халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказишга тўлиқ тайёр ҳисобланади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўз навбатида ушбу спорт инфратузилмасини юксак баҳолаб, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган замонавий шароитларни эътироф этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг