locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА президенти Каннаварони табриклади

ЎФА таниқли мутахассис Фабио Каннаваро билан 2+3 кўринишида шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА президенти Каннаварони табриклади
Фото: ЎФА

ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади.

Инфантино ўз мурожаатида шундай ёзди:

“2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, қадрли Фабио Каннаваро! 2006-йилда Италия терма жамоаси сардори сифатида Жаҳон чемпиони бўлган эдингиз. Орадан йигирма йил ўтиб, энди бу нуфузли турнирда янги мақомда — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иштирок этасиз”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан 2+3 кўринишида шартнома имзоланди.

Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлаб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг