locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА пенальти қоидаларига ўзгариш киритмоқчи

Бу ҳақда Bild хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА пенальти қоидаларига ўзгариш киритмоқчи
ФОТО: Getty images

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) пенальти ижро этиш қоидасига ўзгариш киритишни режалаштирган. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Манбага кўра, дарвозабон қайтарганидан сўнг футболчилар учун тўпга тегинишни тақиқлашни истамоқда.

Янги қоидага кўра, агар дарвозабон 11 метрлик жарима зарбасини қайтарса, ундан кейин эркин зарба белгиланади. Бироқ тўп устунга ёки дарвоза тепасига тегиб қайтса, бундай вазият қандай тарзда изоҳланиши ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Янги қоида келаси мавсумдан кучга кириши мумкин. Шу боис, у 2026 йилги жаҳон чемпионатида қўлланилмайди.

Маълумот ўрнида, ушбу ташкилот клублар ва ассоциациялар билан маслаҳатлашгандан сўнг бу қоидани жорий қилишни аввал рад этганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг