locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА «Навбахор»га рухсат берди: трансфер таъқиқи бекор қилинди

Наманган клуби учун бозор якунланишидан олдин жамоани кучайтириш имконияти пайдо бўлди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА «Навбахор»га рухсат берди: трансфер таъқиқи бекор қилинди
Расм: Instagram

Наманганнинг «Навбахор» жамоаси учун халқаро даражада муҳим янгилик маълум қилинди — жамоадан ФИФА томонидан жорий этилган трансфер таъқиқи расман олиб ташланди. Бу ҳақда 25 июл куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бу қарор айниқса муҳим, чунки Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 30 июлда якунланади. Демак, «Навбахор»да таркибни мустаҳкамлаш учун жуда кам вақт қолди.

Аввалроқ клубнинг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши тақиқланган эди. Бу чора клубнинг собиқ футболчиси, грузиялик Гиорги Никабадзега бўлган қарзлари туфайли жорий этилганди. Аммо УзПФЛ маълумотига кўра, «Навбахор» ўз мажбуриятларини тўлиқ адо этган.

Ўтган мавсумда Суперлигада тўртинчи ўринни эгаллаган наманганликлар бу йил ҳозирча барқарор ўйин кўрсатмаяпти — жамоа жадвалда еттинчи ўринда боряпти.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг