FIFA мураббийларга мадҳия пайтида майдон бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берди
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) терма жамоалар мураббийлар штабига миллий мадҳиялар ижро этилаётган вақтда майдоннинг ён чизиғи бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.
Киритилган янги қоидага кўра, эндиликда мураббийлар штаби вакиллари фотомухбирлар томонидан футболчилар кўриниши тўсиб қўйилмаслиги учун уларнинг чап ёки ўнг томонида туриш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу чора мураббийларнинг ўз футболчиларини тўлиқ кўриб туришларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Мазкур қарор қабул қилинишига Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Хорватияга қарши учрашувдан (4:2) кейинги баёноти сабаб бўлди. Германиялик мутахассис ўйинолди маросимида мадҳия янграётган маҳалда «50 нафар фотомухбирдан иборат девор» туфайли ўз шогирдларини кўра олмаганини ва бу ҳолат тарихий лаҳзага бироз соя солганини таъкидлаган эди.