FIFA менежери Кристиан Шмейлезер ФарДУ спорт мажмуасига ташриф буюрди
Ташрифдан кўзланган мақсад "ФарДУ" спорт мажмуаси майдони инфратузилмасининг халқаро талабларга мувофиқлиги, шунингдек Ўзбекистон Про-лигаси янги мавсумига тайёргарлик ишлари атрофлича ўрганилди. Мартабали меҳмонни Фарғона давлат университети раҳбарияти томонидан кутиб олиниб, эсдалик учун “ФарДУ” футбол клубининг махсус рамзий футболкаси тақдим қилинди.
FIFA менежерининг ушбу ташрифи “ФарДУ” спорт мажмуасининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича тавсиялар олиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Республика ҳамда халқаро даражада университет имиджини ошириш учун замин яратади.
Ташриф якундида FIFA менежери Кристиан Шмейлезер томонидан "ФарДУ" спорт мажмуасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юқори баҳоланди.