locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Лионель Мессининг рекордига муносабат билдирди

Аввалроқ аргентиналик юлдуз Жаҳон чемпионатидаги 17-голини урганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол ассотсиациялари федерацияси (FIFA) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг рекорд голи ҳақида муносабат билдирди. Ушбу голдан сўнг футболчи турнир тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Месси 2026 йилги Жаҳон биринчилиги «Ж» гуруҳи 2-тури доирасидаги Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 39-дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди.

«Тарих яратилди. Лионель Месси — футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар!» — дейилади ташкилот матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.

Лионель Месси Жаҳон чемпионатларидаги ўзининг 17-голини киритди (шулардан тўрттасини 2026 йилги жаҳон биринчилигида урди) ва бу кўрсаткич бўйича Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозени (16 та гол) ортда қолдирди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг