ФИФА Конго ДРга ЖЧда иштирок этишга рухсат берди
Конго ДР АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Конго ДР футбол федерацияси хабар беришича, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби Эбола эпидемияси муносабати билан белгиланган соғлиқни сақлаш чораларига тўлиқ риоя қилаётганини таъкидлаган.
Натижада улар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга хавфсиз кириши мумкинлиги ҳақида хулоса қилди.
Жорий йилнинг 23 май куни федерация раҳбарияти ФИФА вакиллари билан видеоконференция шаклида фавқулодда йиғилиш ўтказган. Конго томони футболчилар ва ходимларни Эбола вирусидан ҳимоя қилиш учун кўрилган чоралар ҳақида батафсил маълумот бериб, АҚШ ҳукумати томонидан белгиланган барча санитария талабларига амал қилинганини тасдиқлаган.