Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)нинг расмий сайти хабарига кўра, финал босқич Қатарда ўтказилади.
Турнирнинг сўнгги учта учрашуви Қатарда бўлиб ўтади:
— 10 декабрь куни Мексиканинг “Крус Асуль” клуби жорий мавсум Кубок Либертадорес ғолиби билан баҳс олиб боради.
— Шу ўйин ғолиби 13 декабрь куни FIFA Challenger Cup доирасида Мисрнинг "Пирамидс" жамоасига қарши майдонга тушади.
— Финалда эса 17 декабрь куни Франциянинг “ПСЖ” клуби мазкур жуфтлик ғолиби билан куч синашади.
Турнир финал босқичининг илк икки ўйини “Аҳмед бин Али” стадионида ўтказилади. Қолган финал учрашуви қайси стадионда бўлиши кейинроқ эълон қилинади.