FIFA Гаити терма жамоасидан форма дизайнини ўзгартиришни талаб қилди
Гаити миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинига саноқли кунлар қолганда ўз формаси дизайнини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Қайд этилишича, терма жамоа либосида ҳарбий саҳифа тасвирлангани FIFA қоидаларига тўғри келмаган.
Мусобақа олдидан ўтказилган иккита ўртоқлик учрашувида фойдаланилган либосда Гаити мустақиллигини таъминлаган 1803-йилга оид Вертьер жанги иллюстрацияси ҳамда мамлакат байроғи акс этган. Бироқ халқаро федерация регламентига кўра, спорт экипировкасида ҳар қандай «сиёсий, диний ёки шахсий хабар ва шиорлар» жойлаштирилиши қатъиян тақиқланади.
FIFA ушбу визуал элементлар ташкилотнинг экипировка бўйича қоидаларига зид равишда турлича талқин қилиниши мумкин, деб ҳисоблади ва якунда дизайнга ўзгартириш киритишни талаб қилди.
Маълумот учун, Гаити бўлажак Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 14-июн куни Шотландияга қарши ўтказади.