locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Фоларин Балогунни жаримага тортди, бироқ унинг дисквалификациясини бекор қилди

Ушбу жариманинг ярмини АҚШ футбол федерацияси тўлаб беради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол ассотсиациялари федерацияси (FIFA) ҳужумчи Фоларин Балогунни Жаҳон чемпионати 2026-йилги мавсумининг 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага қарши учрашувда (2:0) олган қизил карточкаси учун 40 минг доллар миқдорида жаримага тортди, дея хабар бермоқда журналист Роб Харрис ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ушбу суммаи ярмини АҚШ футбол федерацияси тўлаб беради.

FIFA ҳужумчининг дисквалификациясини вақтинча тўхтатиб турди, бу эса футболчига 7-июл куни Бельгия миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувида майдонга тушиш имконини беради. АҚШ Президенти Дональд Трамп бундай қарор учун ташкилотга миннатдорчилик билдирди. Бельгия терма жамоасининг апелляцияси эса рад этилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг