locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA «Finalissima—2026» санасига ўзгартиш киритди

Ушбу беллашувга Қатардалги «Лусайл» стадиони мезбонлик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA «Finalissima—2026» санасига ўзгартиш киритди
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) «Finalissima» учрашувининг дастлабки санасига ўзгартиш киритди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мусобақа 2026 йилнинг 28 мартидан 27 мартига кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, Finalissima — бу Европа чемпиони (Испания) ва Жанубий Америка Кубоги ғолиби (Аргентина) ўртасидаги битта финал ўйинидан иборат турнирдир.

Қайд этилишича, беллашув Қатардалги «Лусайл» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. FIFA бу учрашувни «катта финал» муҳитида ташкил этишни мақсад қилган.

Шу билан бирга, турнир ўтказилиши Испания миллий жамоасининг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри йўлланма олишига ҳам боғлиқ бўлади. Агар «қизил фурия» саралаш босқичида плей-офф ўйинларида иштирок этадиган бўлса, «Finalissima» бекор қилинади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг