locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA Эрондаги сиёсий вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида гапирди

Бу галги мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA бош котиби Маттиас Графстрём минтақадаги кескин ҳарбий вазият фонида 2026 йилги жаҳон чемпионати хавфсизлиги борасидаги саволларга жавоб берди.

«Мен ҳам бугун эрталаб Эрон ҳақидаги хабарларни сиз каби ўқиб чиқдим. Бугун бизда махсус учрашув бўлиб ўтди, ҳозирча батафсил изоҳ беришга эрта, бироқ биз дунёдаги барча масалалар бўйича воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Вашингтонда барча жамоалар иштирокида финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва эндиликда бизнинг асосий вазифамиз — барча жамоалар иштирокида Жаҳон чемпионатини хавфсиз ўтказишни таъминлашдан иборат. Биз қабул қилувчи учта давлат ҳукуматлари билан доимгидек мунтазам алоқада бўлишни давом эттирамиз», — дея Графстрёмнинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг