FIFA аёллар футболида мураббийлар штаби бўйича янги талабларни жорий этади
Ташкилот футбол соҳасида таниқли аёл мутахассислар етишиб чиқиш суръатини қониқарсиз деб ҳисобламоқда.
ФОТО: Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кенгаши ўз шафелигида ўтказиладиган аёллар жамоалари учун янги қоидани жорий қилмоқда. Унга кўра, ҳар бир жамоанинг мураббийлар штабида камида икки нафар аёл мутахассис бўлиши шарт. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Янги талабларга кўра, ушбу икки аёл мутахассиснинг камида бири бош мураббий ёки ёрдамчи мураббий лавозимини эгаллаши лозим.
Манбанинг таъкидлашича, ушбу қоидалар қуйидаги мусобақаларда кучга киради:
- Қизлар ўртасидаги U17 ва U20 жаҳон чемпионатлари;
- 2026 йилги Чемпионлар кубоги.
Шунингдек, FIFA футбол соҳасида янги аёл мутахассисларнинг етишиб чиқиш суръатини қониқарсиз деб ҳисобламоқда ва мазкур қарор орқали ушбу жараённи жадаллаштиришни мақсад қилган.
Насрулло Каримов
Журналист