locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA аёл ҳакамлар семинарида Равшан Ирматов ҳакамлар билан учрашди

Ҳакамлар академияси тингловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотда FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси ҳам иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA аёл ҳакамлар семинарида Равшан Ирматов ҳакамлар билан учрашди
photo: UFA

Миллий футбол марказида давом этаётган FIFA аёл ҳакамлар семинари ҳамда Ҳакамлар академиясининг 5-модули доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳакамлар билан учрашди.

Учрашувлар давомида аёл ҳакамларнинг малакасини ошириш, замонавий ҳакамлик стандартларини жорий этиш, шунингдек, ёш ҳакамларнинг касбий тайёргарлигини янада кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳакамлар академияси тингловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотда FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси ҳам иштирок этди. Тажрибали ҳакамлар ўз фаолиятлари давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, майдондаги мураккаб вазиятларни баҳолаш, тўғри қарор қабул қилиш ва учрашувни самарали бошқариш бўйича тавсиялар бердилар.

Мулоқот якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ҳакамлик фаолиятининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг