locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA АҚШнинг «MetLife Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 финал учрашуви учун чипталар нархини оширди

Янги нархлар турнирда иштирок этадиган барча 48 та жамоа номи маълум бўлганидан кейин эълон қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA АҚШнинг «MetLife Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 финал учрашуви учун чипталар нархини оширди
photo: Google

FIFA АҚШнинг «MetLife Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 финал учрашуви учун чипталар нархини оширди.

Янги нархлар турнирда иштирок этадиган барча 48 та жамоа номи маълум бўлганидан кейин эълон қилинди.

Финал учун янгиланган нархлар:

Энг қиммат чипталар: 10 990 доллар (илгари 8 680 доллар эди, ўсиш — 26,6%).
Иккинчи тоифа: 7 380 доллар (илгари 5 575 доллар эди, ўсиш — 32,4%).
Учинчи тоифа: 5 785 доллар (илгари 4 185 доллар эди, ўсиш — 38,2%).

Қайд этилишича, FIFA АҚШнинг 11 та, Мексиканинг 3 та ва Канаданинг 2 та шаҳрида бўлиб ўтадиган турнир учун динамик нарх белгилаш тизимидан фойдаланмоқда.

Шунингдек, чоршанба куни ЖЧ чипталарининг онлайн савдосида техник узилишлар кузатилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг