FIFA Аргентина масаласида ЖЧ якунига қадар қарор чиқармайди
FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларининг Англияга қарши ЖЧ-2026 ярим финалидан кейин кўтарган “Малвина ороллари Аргентиники” мазмунидаги сиёсий баннери бўйича Жаҳон чемпионати якунӣга қадар ҳеч қандай интизомий жаза қўлламайди.
Маълумотларга кўра, FIFA ушбу ҳолат юзасидан барча материалларни ўрганади, бироқ эҳтимолий интизомий иш ва якунӣ қарор мусобақа тугаганидан кейин кўриб чиқилади. Шу сабабли Аргентина терма жамоасининг финалдаги иштирокӣ мазкур можаро сабаб хавф остида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина футболчилари Англия устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг майдонда “Las Malvinas son Argentinas” (“Малвина ороллари Аргентиники”) деган ёзув туширилган баннер билан суратга тушган эди. Мазкур баннер Аргентина ва Буюк Британия ўртасидаги узоқ йиллик ҳудудий низога ишора қилгани сабабли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, агар қоидабузарлик тасдиқланса, Аргентина футбол ассотсиатциясига нисбатан молиявий жарима ёки расмий огоҳлантириш қўлланиши мумкин. Ҳозирча FIFA томонидан бу борада расмий ҳукм эълон қилинмаган.