locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА «Андижон» клубига нисбатан трансфер тақиқи жорий этди

ФИФА қарорига кўра, «Андижон» «Лачи» клуби олдидаги молиявий мажбуриятини 45 кун ичида бажариши лозим эди.
ФИФА «Андижон» клубига нисбатан трансфер тақиқи жорий этди
Фото: Андижон ПФК

Ташкилотнинг Ассоциацияга юборган хатида «Андижон» футбол клуби Албаниянинг «Лачи» клуби олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани кўрсатилган.

ФИФА қарорига кўра, «Андижон» «Лачи» клуби олдидаги молиявий мажбуриятини 45 кун ичида бажариши лозим эди. Бироқ дедлайн сифатида белгиланган 10 июн санасига қадар ҳам мазкур иш амалга ошмаган. Шундан келиб чиқиб, клубга нисбатан мазкур иш ёпилмагунига қадар кетма-кет уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ эълон қилинган.

Эндиликда «Андижон» ҳар қандай ҳолатда ҳам Алтин Крезиу трансфери ортидан юзага келган ҳолат бўйича ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Мазкур иш амалга ошгач, клуб бу ҳақда ФИФАни хабардор қилади ва кейинчалик «Лачи» ҳам буни тасдиқласа, ФИФА трансфер тақиқини олиб ташлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг