ФИФА «Ан-Наср» клубига тақиқ қўйди
Қарзни тўлаш муддати 31 августда тугаган.
ФОТО: Getty images
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Саудиянинг «Ал-Наср» клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.
Mundo Deportivo нашри маълум қилишича, ушбу трансфер бан «Ал-Наср»га марказий ҳимоячи Эмерик Ляпортнинг 2023 йилдаги трансфери туфайли «Манчестер Сити» олдидаги қарзи сабаб қўйилган бўлиши мумкин. Саудия клуби «шаҳарликлар»га тахминан 9 млн евро тўламагани қайд этилган.

Қарзни тўлаш муддати 31 августда тугаган. Ўтган кузда Ляпорт «Ал-Наср»дан Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига ўтди.
Эслатиб ўтамиз, саудия клуби сафида беш карра «Олтин тўп» соҳибига айланган Криштиану Роналду тўп сурмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист