locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қитъалараро плей-офф босқичи дастлабки раундига қуръа ташлаш маросими санасини айтди

Қуръа 20-август куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIFA 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қитъалараро плей-офф босқичи дастлабки раундига қуръа ташлаш маросими санасини айтди
photo: Ayollar futboli

FIFA 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қитъалараро плей-офф босқичи дастлабки раундига қуръа ташлаш маросими санасини эълон қилди.

Қуръа 20-август куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилади. Маросим маҳаллий вақт билан соат 14:00, Тошкент вақти билан эса 17:00 да бошланади.

Дастлабки босқичда Ўзбекистон, Папуа-Янги Гвинея, Эквадор, Жанубий Африка, Гана ва Хитой Тайпейи терма жамоалари иштирок этади. Улар қуръа натижасига кўра икки гуруҳга ажратилади.

Регламентга кўра, бир конфедерация вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келмайди. Шу сабабли Ўзбекистон Хитой Тайпейига қарши бир гуруҳдан жой олмайди. Демак, вакилларимиз қолган тўртта эҳтимолий рақиб — Папуа-Янги Гвинея, Эквадор, Жанубий Африка ва Гана терма жамоаларидан учтаси билан бир гуруҳга тушади.

Мазкур босқич 2027-йил Бразилияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг