locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан рекорд даромад олди

Дастлаб FIFA ушбу давр учун 11 миллиард доллар атрофида даромад кутган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026-йилги Жаҳон чемпионати FIFA тарихидаги энг даромадли турнирга айланди. Ташкилот президенти Жанни Инфантино маълум қилишича, 2023–2026-йилларни қамраб олган молиявий цикл якунида FIFA даромади 15 миллиард доллардан ошади. Бу ташкилот тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Дастлаб FIFA ушбу давр учун 11 миллиард доллар атрофида даромад кутган эди. Бироқ Жаҳон чемпионатига бўлган улкан қизиқиш, рекорд даражадаги чипта ва VIP-пакетлар савдоси, шунингдек тижорий ҳамкорликлар туфайли якуний тушум кутилганидан анча юқори бўлди.

Инфантинонинг таъкидлашича, қўшимча даромад FIFAнинг 211 та миллий ассоциациясига ажратиладиган инвестицияларни ошириш ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантиришга йўналтирилади.

Шу тариқа, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган 2026-йилги мундиал нафақат спорт, балки молиявий натижалар бўйича ҳам тарихга кирди. Турнир FIFA учун янги иқтисодий рекорд ўрнатиб, ташкилотнинг тижорий салоҳияти мисли кўрилмаган даражада ошганини намоён этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг